Шоира Отабекова барчани рақсга чорлайди

Сана: 28.11.2014 4092 қайноқ

Айни вақтда ижодини яна жадаллаштириб мухлислари сонини ҳам янада орттираётган истеъдодли хонанда Шоира Отабекова ижодидаги янгича йўналишда тайёрланган таронани тақдим этди. 

Рақсбоп ва шўх оҳангдаги тарона "Шейк шейк" дея номланади. Хонанда айни вақтда машҳур бошловчи ҳамда хонандалик борасида ҳам тажрибага эга бўлган ижодкор - Рустам Худойберганов билан ижодий ҳамкорликда ишламокда. 

Ана шу ҳамкорлик самараси эса бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали мухлислар учун илк марта тақдим этилди. Рустам Худойберганов ғояси ва муаллифлиги остида янграган қўшиқ тингловчиларнинг аъло баҳосига эриша олди. 

Шоира Отабекова барчани рақсга чорлайди

Ҳар бир тингловчининг мақтовига сазовор бўлган таронани сиз ҳам тинглаб, баҳо беришингиз мумкин!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol