Машҳура Эргашева рашк муаммоси гирдобида

Сана: 26.11.2014 3552 қайноқ

Яқиндагина янги видеоклипи сайтимиз орқали премьера этилган хонанда Машҳура Эргашева қизғин ижод билан банд. Бугун унинг яна бир ижод маҳсули мухлислари эътиборига тақдим этилди.

“Ўзбегим таронаси” радиосида Марҳуранинг янги “Рашк” деб номланган таронаси премьера этилди. Фақат янги қўшиқлар радиотингловчиларнинг диққатига ҳавола этилувчи премьера дастурида биринчи бор янграган мазкур тарона Машҳура Эргашеванинг навбатдаги ижод намунаси бўлиб, у аввалги қўшиқларидан ўзига хослиги билан ажралиб туради.  

Машҳура Эргашева рашк муаммоси гирдобида 

“Рашк” номли таронанинг сўзи, мусиқа ва аранжировка муаллифи истеъдодли серқирра ижодкор Муродилла Ҳакимов ижодига мунсуб бўлиб, бу ижодкор Машҳура билан бир нечта қўшиқлари яратилишида ҳамкорлик қилишган.

Машҳура Эргашева рашк муаммоси гирдобида

“Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчилари томонидан илиқ қарши олинган қўшиқ ўз мухлисларига эга бўлиб, кўпчиликнинг қалбидан жой эгаллашига тилакдошмиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol