Сардор Мамадалиев танго йўналишида қўшиқ куйлади

Сана: 25.11.2014 3335 қайноқ

Ноодатий йўналишдаги қўшиқлари ва кучли овози билан кўплаб мухлисларга эга бўлган Сардор Мамадалиев ижодида янгилик яратди ва бугун сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Яқиндагина яккахон концерт дастурини тақдим этган хонанда янги альбомини биринчилардан эксклюзив равишда сайтимизга тақдим қилганди. 13 та янги қўшиқ жой олган альбомнинг янги тароналари ҳар куни сайтимиз орқали жойлаштирилмоқда. 

Навбатдаги янги қўшиқ эса "Ўзбегим Таронаси" радиосида ҳам премьера қилинди. "Сени бугун кўрмасам бўлмас" дея номланган қўшиқ машҳур танго мусиқаси остида ижро этилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Иқбол Мирзо қаламига мансуб шеър асосида ёзилган таронанинг мусиқасини шахсан Сардор Мамадалиевнинг ўзи басталаган. 

Сардор Мамадалиев танго йўналишида қўшиқ куйлади

Маълумотларга кўра, тез кунда бу қўшиқ учун ҳам видеоклип суратга олинади. Оригинал сюжетга эга бўлиши кутилаётган видео ҳақида хозирча батафсил маълумотлар сир сақланмоқда. Тез орада бу маълумотларни етказамиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol