Умидахондан янги тарона

Сана: 25.11.2014 3728 қайноқ

Эстрадамизнинг энг қувноқ хонандаси Умидахондан янги қўшиқни қарши олинг. Бугун “Ўзбегим тарнаси” радиоси орқали илк бор янграган таронадан бири айнан Умидахон ижодидан эди.

“Вой ей” номли шўх ва замонавий руҳда яратилган қўшиқ премьера дастури орқали тингловчиларга тақдим этилди ва унга мухлислар томонидан илиқ фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Умидахондан янги тарона

Асосан ёш тингловчиларга манзур келадиган йўналишда яратилган Умидахон ижросидаги янги тарона ўз мухлисларини топиши аниқ. “Вой ей” деб номланган қувноқ кайфиятдаги мазкур қўшиқнинг сўзи, мусиқа ва аранжировкаси муаллифи серқирра ижодкор Бобур Умаровдир.

Умидахондан янги тарона

Мухлисларига ҳушнудлик бағишлаш ниятида яратилган қўшиқ Умидахон ижодидан алоҳида ўрин эгаллаб, аввалги тароналари каби хит даражасига кўтарилади, деган умиддамиз.

Умидахондан янги тарона

Қолаверса, янги “Вой ей” таронаси учун ҳам антиқа видеоклип яратилиши режалаштирилаётганидан хабар топдик. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда тўлиқ маълумотлар бериб борамиз. Кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol