Алишер Рўзметов ўзининг янги истеъдодини намоён этмоқда

Сана: 22.11.2014 3360

Ўзига хос овози ва ижодий йўналишига эга хонандалардан бири Алишер Рўзметов айни вақтда қизғин ижод билан банд. 

Ижодида турфа мавзуларда қўшиқлар қўшиқлар куйлаб, сифатли видеоклиплар яратишга ҳаракат қилувчи хонанда янги тароналар яратиш борасида профессионал ёндашувни маъқул кўрмоқда.

Алишер Рўзметов ўзининг янги истеъдодини намоён этмоқда

Яқиндагина хонанда Алишер Рўзметов янги ижод намунасини ёзиб тугатди. Бу қўшиқ хонанда ижодида алоҳида ўрин эгаллаши кутилмоқда. Сабаби Алишер Рўзметов янги таронанинг матн ва мусиқасини ўзи яратган бўлиб, мутлақо янгича йўналишда ижро этган. 

Алишер Рўзметов ўзининг янги истеъдодини намоён этмоқда

“Лола” дея ном олган тарона Алишер Рўзметов мухлисларига маъқул келишига умид қилмоқда. Шўх ва кайфиятни кўтарувчи тарона тез кунларда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилиши кутилмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol