Зоирбек янги таронани тақдим этди

Сана: 21.11.2014 3084 қайноқ

Эстрада оламига кириб келганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, кўплаб юракларни забт этишга улгурган ёш хонанда Зоирбек бугун ижодидаги навбатдаги таронасини тингловчиларга тақдим этди. 

“Вой бў” дея ном олган қўшиқ миллий эстрада йўналишда яратилган бўлиб, Зоирбек ижодида алоҳида ўринда туради. Бундай йўналишдаги тарона хонанда фаолиятида ҳали яратилмаганини айтишимиз зарур. 

Зоирбек янги таронани тақдим этди 

“Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали илк марта жаранг сочган таронанинг матн муаллифи Камрон, мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Саидумар имомхўжаев ҳисобланади. 

Зоирбек янги таронани тақдим этди 

Қўшиқ тингловчилар ҳукмига ҳавола этилгач, одатга кўра уларнинг холисона фикрлари қабул қилинди. Аксарият тингловчилар бу қўшиқни Зоирбекнинг бошқа тароналари сингари машҳурликка эришишга лойиқ деб топдилар. Биз ҳам ана шу фикрга қўшиламиз. 

Зоирбек янги таронани тақдим этди

Хонанданинг маълум қилишича, бу тарона учун видеоклип ҳам суратга олинди. Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда тайёрланган видео тарона билан бир вақтнинг ўзида эксклюзив равишда эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol