Нилуфар ва Dj Piligrim дуэтига ишланган клип тайёр ҳолга келди

Сана: 21.11.2014 3336 қайноқ

Эстрадамизнинг ёқимтой хонандаларидан бири Нилуфарнинг навбатдаги дуэт таронаси учун клип тасвирга олинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун эса мазкур видеоклипни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Истеъдодли ижодкор Dj Piligrim билан ҳамкорликда куйланган “Дилим” дуэти радиотўлқинлар орқали жаранг сочиб, мухлисларга манзур бўлган эди. Айнан ана шу тарона учун Тимур Примқулов режиссёрлигида яратилган видеомаҳсулотни томоша қилиб, ёқимли тарона оғушида ҳаёлот оламига саёҳат қиласиз. 

Нилуфар ва Dj Piligrim дуэтига ишланган клип тайёр ҳолга келди

Dj Piligrim сўзи ва мусиқаси асосида яратилган “Дилим” дуэти учун аранжировкани Жасур Бадалбоев амалга оширган. 

Нилуфар ва Dj Piligrim дуэтига ишланган клип тайёр ҳолга келди 

Ҳам трек, ҳам сюжетни ўз ичига олган бу видеоклип Тошкент вилоятида тасвирга олинган бўлиб, унда табиатнинг гўзал манзаралари акс этган. 

Марҳамат томоша қилинг ва ҳолисона фикр билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol