Shahzoda, Faydee & Dr. Costi - Habibi (Улыбнись и все Ok)

Сана: 20.11.2014 4005

Ўзбек шоу-бизнесида катта шов-шувларга сабаб бўлган ва мисли кўрилмаган янгилик сифатида яратилган, эстрадамизнинг энг мафтункор хонандаси Шаҳзода ҳамда дунёнинг машҳур юлдузлари Faydee ва Dr.Costi ижросидаги “Ҳабиби” триоси кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой эгаллади, деб бемалол айта оламиз. 

 

Ҳали ўзбек эстрадасида дунё миқиёсидаги таниқли ижодкорлар билан яратилган бундай трио бўлмаган. Руминиялик шоир, бастакор ва продюсер Dr.Costi ҳамда австралиялик хонанда, мусиқачи, продюсер Faydee Шаҳзода билан бу таронани ижро этиши бежизга эмас. Улар Шаҳзоданинг ижодини жуда ҳурмат қилишади, бунинг исботи сифатида Dr.Costi билан ҳамкорликда куйланган “Мой золотой” дуэтини мисол келитиришимиз мумкин. Бу дуэт нафақат мамлакатимизда, балки Россия хит-парадларида ҳам энг юқори ўринларни эгаллаган, бир сўз билан айтганда дунё миқиёсига кўтарилган дуэт бўлган. Австралиялик ижодкор Faydee ҳам минглаб мухлисларга эга  бўлиб, унинг “Say My Name” номли таронаси кўплаб давлатларда энг хит тароналардан бирига айланган.  

Shahzoda, Faydee & Dr. Costi - Habibi (Улыбнись и все Ok)

Шаҳзода ҳамда Faydee, Dr.Costi ижросидаги “Ҳабиби” триоси учун Грузияда видеоклип суратга олинаётгани ҳақида маълумотлар бериб борган эдик. Мана узоқ кутилган премьера куни етиб келди. 

Shahzoda, Faydee & Dr. Costi - Habibi (Улыбнись и все Ok)

Ўзига хос равишда, энг юқори даражадаги техник воситалар ёрдамида, ўз ишининг устаси бўлган профессионал ижодкорлардан ташкил топган ижодий гуруҳ томонидан тасвирга олинган видеомаҳсулот эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Сайтимиз орқали тақдим этилаётган “Ҳабиби” триоси учун яратилган клипдан баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol