Лола Dj Piligrim билан биргаликда янги лойиҳага қўл уришди

Сана: 19.11.2014 4191

Эстрадамиз вакиллари орасида уй ҳайвонларини яхши кўрадиган ва уларга беминнат ғамхўрлик қиладиган ижодкорлар талайгина. 

Лола ва Dj Piligrim ҳам ана шундай ижодкорлар сирасига киради. Улар ўз туйғулари билан бошқаларни ҳам огоҳликка чақиришмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳар иккала ижодкорнинг янги фотосуратлари чоп этилди. Гап шундаки, бу фотосуратлар янги тақвимларда (календарь) фойдаланилади.

Лола Dj Piligrim билан биргаликда янги лойиҳага қўл уришди

Фотосуратларда эса Лола мушукларни, Dj Piligrim эса итларни қай даражада яхши кўришини акс эттиришган. Улар қаровсиз қолган жониворларни ҳимоя қилишга қаратилган фотосессияда иштирок этишди. Жониворларга бефарқ қарамасликка ва уларга ҳам инсонларнинг меҳри, ёрдами ва ғамхўрлиги кераклиги асосий ғоя сифатида олингани таҳсинга лойиқдир. Бу орқали Лола ва Dj Piligrim айнан ана шу шиорни илгари суришмоқда.

Лола Dj Piligrim билан биргаликда янги лойиҳага қўл уришди

Аввалроқ, Лола ва Dj Piligrim барчамизни автомобильда хавфсизлик камаридан фойдаланишга чақиришганди. Бу эзгу даъватнинг давоми сифатида жониворларга меҳр кўрсатиш ғоясини кўриш мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol