Алишер Тайр илк видеоклипни тақдим этмоқда

Сана: 19.11.2014 3047 қайноқ

Эстрадамизнинг энг ёрқин санъаткорлари учун қўшиқлар яратган ва хозирда ўзи ҳам хонандаликда истеъдодини намоён этаётган ижодкор Алишер Тайр сайтимиз оркали видеомаҳсулот тақдим этди.

Алишернинг ''Унутмагин'' номли қўшиғи ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали премьера этилганди. Айнан ана шу тарона учун яратилган видеоклипни сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Алишер Тайр илк видеоклипни тақдим этмоқда

''Унутмагин'' номли қўшиқнинг мусиқа ва матни Алишер Тайрнинг ўзига тегишли. Куз кайфиятини берувчи мазкур Алишернинг ўзи куйлаган илк қўшиқдир. 

Алишер Тайр илк видеоклипни тақдим этмоқда

Айтиб ўтишимиз лозим Алишер Тайр, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ''Соғиниб'', ''I love you'', "Кабутарлар'', ''Дўст'', ''Ватан'', ''Тошкентда бугун ёмғир ёғар'' каби хит тароналари, қолаверса Абдували Ражабовнинг ''Соғинар'', Жамшид Абдуазимовнинг ''Билмадим'', ''Куз шамоли'' каби барчанинг қалбидан жой олган қўшиқлар муаллифи ҳисобланади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol