Узоқ кутилган “Катта Ҳовли” мусиқали комедиясининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 19.11.2014 3995 қайноқ

18 ноябрь куни кино оламида узоқ кутилган ва бир талай шов-шувларга сабаб бўлган кинофильм премьераси бўлиб ўтиши ҳақида маълумотлар бериб бордик. Мана кутилган ''Катта ҳовли'' картинасининг премьера куни ҳам етиб келди. Тақдимот олдидан ''Ўзбегим таронаси'' радиосида фильм ижодкорлари билан эксклюзив интервью уюштирилди.

 

Студияга ташриф буюришган меҳмонлар ''ЭлДиДо'' гурухи йигитларидан Дилниёз, истеъдодли актёр Акбарҳўжа Расулов ва хонанда Машҳурбеклар билан бошловчи Дилмурод Ғуломов ижодий суҳбат олиб борди. Қизғин давом этган суҳбат давомида тингловчилар савол-жавоблар баробарида жонли ижродан ҳам баҳраманд бўлдилар.

 

 

Худди шу куни кечга яқин Алишер Навоий номли кино саройи катта премьерага ташриф буюрган меҳмонларни қарши олди.

Саҳнага фильм ижодкорлари, иштрок этган актёр ва ҳонандаларни таклиф этишди. Тақдимот маросимини Машҳурбек ҳамда Асал Шодиева олиб боришди. Ўзбекистон ҳалк артистлари Мурод Ражабов, Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган актёр Фарҳод Абдуллаев сўзга чиқиб, фильмнинг яратилиши ва уни томоша қилганлар нафақат маданий ҳордик олишлари, балки мумтоз куй-қўшиқлардан баҳра олиб, кайфиятни кўтарувчи ҳазил-мутойибалар орқали ҳаётимизда учрайдиган айрим воқеаларга бошқача назар билан қараш имконига эга бўлишларини таъкидладилар. 

 

 

Ўзбек миллий урф-одатлари, қадриятлари-ю, анъаналарини ўзида мужассам этган мусиқали комедияда тўқсонга яқин персонаж иштрок этган бўлиб, улардан ўттиздан ортиғи машҳур санъаткорлар ва актёрлардир.

 

Энг қизиғи ҳали катта экрандаги фильмларда суратга тушмаган Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, Гулсанам Мамазоитовалар ҳам ўзига ҳос роль ижро этишган. 

 

 

Фильм ижодкорларини шунингдек сценарий муаллифи, постановкачи режиссёр ва продюссер сифатида ''Катта ҳовли'' картинасини яратган Нилуфар Иброҳимҳўжаевани муваффақиятли премьера билан табриклаймиз.

 

 

Тошкент атрофида жойлашган кичик қишлоқда содир бўлган ҳангомалар асосида яратилган фильм йиғилганлар томонида яхши қабул қилиниб томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol