Ўзбек шоу-бизнесидаги энг ёрқин юлдуз ижодкорлар Шаҳзода ҳамда Жасур Ғоиповдан тез кунда янги клип премьераси

Сана: 13.11.2014 5169 қайноқ

Бугун ''Ўзбекфильм'' киностудиясидаги павильонларининг бирида катта ижодий гурух  йиғилди. Ўттиздан ортиқ кишини ташкил этадиган гурух, режиссёр ва операторлардан тортиб, либослар бўйича мутаҳассислар, визажистлар, чироқ усталари ва бир нечта техник ҳодимлардан ташкил топган. 

 

Бу ерда эса эстрадамизнинг энг кўзга кўринган ҳонандалари бўлмиш мафтуркор ва бетакрор Шаҳзода ҳамда ёшларнинг севимли ҳонандасига айланиб улгурган Жасур Ғойиповларнинг бирга яратган ''Super ledy (Bari gal)'' дуэт таронаси учун видеоклип суратга олинмоқда.

Бугунги кунда дуэт ижро этаётган ҳонандалар бисёр, бироқ бу дуэтнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни айни вақтда энг самарали ижод қилаётган, йўналишлари бир бириникига ўҳшамайдиган икки ижодкор ижро этишган. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов яратган дуэт замонавий мусиқий йуналишда яратилган бўлиб, уларнинг иккиси ҳам мазкур дуэтни  жуда чиройли тарзда ижро этишган.

Сир эмас, мафтункор Шаҳзоданинг ҳар бир қўшиғи хит даражасига кўтарилади. Бу дуэт ҳам бундан мустасно бўлмаслиги аниқ. 

Айтиб ўтиш лозим, Жасур Ғойипов ижодини бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бирин-кетин яратган қўшиқлари аксарият ёшларнинг қалбини забт этишга улгурди.

Катта павильонда маҳсус саҳна яратилган бўлиб, атрофга мослама ва чироқлар ўрнатилган. Табиийки тасвирга олиш майдонида бутун жамоа бир-бирини тушунган холда ишлашида режиссёрнинг роли катта. Бугунги суратга олиш майдонида режиссёрлик вазифасини Жамшид Ҳожиниёзов ўз зиммасига олган.

Жамшид Ҳожиниёзов:

- Бугун Шаҳзода ва Жасур Ғойиповнинг ''Super ledy (Bari gal)''  дуэти учун суратга олинаётган видеоклипи трек йўналишида бўлиб, унда компьютер графикасидан кенг фойдаланилади ва насиб қилса декабрь ойининг биринчи ярмида тақдим этилади. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов менинг назаримда бугунги кунда ўзбек шоу-бизнесидаги энг ёрқин юлдуз ижодкорлардир. Уларнинг ютуқлари ҳақида айтадиган бўлсам, Шаҳзода нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар ва чет эл катта саҳналарида ўз санъатини намойиш этаётган саноқли ўзбек ҳонандаларидан бири. Жасур Ғойипов ҳақида турли фикрлар бўлди, ўн ой ичида жуда кўп қўшиқлар яратди, сонига эмас, саноғига эътибор бериш керак, деганлар ҳам бўлди. Лекин, ишонч билан айтаманки, унинг ҳар бир қўшиғи профессионал тарзда яратилган. Видеоклиплари ҳам сифатли даражада бўлгани учун ҳам Европа телеканаллари бадиий кенгашидан ўтди.

Бир сирни ошкор қилмокчиман, Американинг машҳур ''Island Def Jam Music Group'' компанияси билан шартнома тузилди. Келгуси йил бошидан Жасур Ғойиповнинг инглиз ва ўзбек тилида ижро этган қўшиқлари ва видеоклиплари Америка ҳамда Европа давлатлари радио-телеканалларида ҳам намойиш этила бошлайди. 

Суратга олиш майдонида оператор сифатида профессионал клипмейкер Ёдгор Носиров ишламоқда. 

Ёдгор Носиров:

- Аввало менга дуэт жуда манзур бўлди. Клип суратга олиш режалаштирилганида сюжетли бўлишини ўйлагандик, аммо кейин Жамшид ака билан маслаҳатлашиб трек йўналишида тасвирга олишга қарор қилдик. Ҳонандалар уч ҳил кўринишда намоён бўлишади. Айни дамда суратга олиш майдони совуқ бўлишига қарамай барча ўз ишини сидқидилдан бажармоқда. Натижасини эса клип тайёр бўлганида кўрамиз.

 

Ҳонандалар учун маҳсус либослар,  истеъдодли дизайнер Ҳилола Шер томонидан яратилган. 

Ҳилола Шер:

- Мазкур видеоклипда Шаҳзода ва Жасур Ғойипов уч ҳил кўринишда намоён бўладилар. Шаҳзода билан анчадан буён бирга ишлаганим учун бир-биримизни яхши тушунамиз. Жудаям ҳурмат қиламан. Жасур билан эса илк бор ишлашим. Аввалига бироз чўчигандим, лекин кўришиб гаплашганимдан кейин мендаги бу ҳадик йўқолди. Чунки Жасур жудаям ҳушфеъл инсон экан. Иш жараёни мен ўйлаганимдан кўра осон кечмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъдидлаш лозим эстрадамизнинг ёрқин  юлдузи Шахзода ўз ишга профессионал ёндошиши, ўз ишига эътиборли бўлиши,  ҳар бир харакати ва ижросига ўзгача ёндошиши диққатимизни тортди. 

 

Суратга олиш майдонига энг тажрибали ва маҳоратли ижодкорлар таклиф этилганини инобатга олсак, видеоклип хакикий маънода олқишларга сазовор ижод маҳсули бўлади деб айта оламиз.

Яна бир маълумот, бетакрор Шаҳзода ҳамда истеъдодли ҳонанда Жасур Ғоипов томонида куйланган ''Super ledy (Bari gal)''  дуэт таронаси эртага “Ўзбегим таронаси” радиосида эксклюзив тарзда премьера қилинади. Ўтказиб юборманг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol