Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

Сана: 12.11.2014 2356 қайноқ

Бугунги кунда шоу-бизнесда дуэт тароналар сони яна ортиб бормоқда. Бунга ижодкорларининг янгиликларга бўлган интилиши сабаб бўлаётгани аниқ. 

Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган янги дуэт ҳам кутилмаган туҳфа сифатида сизни қувонтирса, ажаб эмас. Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

Эстрадамизнинг ёқимтой ва истеъдодли вакилаларидан бири Дилсўз ижодида навбатдаги дуэт асли хоразмлик бўлган ёш хонанда билан бирга яратилди. Хоразм аҳли орасида анча машҳур бўлган Шоҳруҳ Мирзо Дилсўзнинг янги дуэтдошига айланди. 

Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди 

Ҳар иккала ижодкор ижросидаги “Мана яна” номли тарона бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. Тингловчилар учун кутилмаган янгилик сифатида тақдим этилган қўшиқ илиқ фикрлар билан қабул қилинди. 

Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

Элдор Қаюмов қаламига мансуб матн асосида яратилган қўшиқнинг аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Элдор Қаюмов томонидан яратиладиган тароналар одатда хит даражасига кўтарилиши сир эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу дуэт ҳам оммалашиши аниқ, албатта бу борада Жасур Бадалбоевнинг меҳнати ҳам катта бўлади.

Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

 Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

Энг асосийси, ижодкорларнинг ижроси тингловчилар томонидан алоҳида эътироф этилди. Ҳар иккала хонанда овоз уйғунлиги мухлисларга маъқул келганлиги уларнинг фикрларидан аён бўлди. 

Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

 Дилсўз ижодидаги янги дуэт... Хоразмда машҳур бўлган хонанда билан биргаликда ижро этилди

Бугун нафақат қўшиқнинг, балки мазкур дуэтга ишланган клип премьерасини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган видеоклипда Дилсўзни умуман кутилмаган образда кўришингиз мумкин. Ёшларбоп ва замонавий кўринишдаги ҳар иккала ижодкорнинг меҳнатига баҳо бериш сиздан! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol