Шоира Отабековадан узоқ кутилган клип премьераси

Сана: 11.11.2014 3909 қайноқ

Бир неча кун аввал Шоира Отабекова ижодидан ўрин олган ''Соғлом бола'' номли тарона учун видеоклип тасвирга олинаётгани ҳақида маълумот берган эдик. Мана бугун ваъда қилинганидек сайтимиз орқали мазкур клипни биринчилардан бўлиб томоша қилишга мушарраф бўлмоқдасиз.

''Соғлом бола'' йили муносабати билан ҳонандаларимиз репертуарларидан алоҳида ўрин олган,  шу мавзуни тараннум этувчи тароналар талайгина. Улар сафини кенгайтирган Шоира бугун янги ижод маҳсулини тақдим этади. 

Мазкур таронага ишланган видеоклипни режиссёр Зуҳриддин Асомов, оператор Талъат Раҳимов суратга олишган. Асосан компьютер графикасидан фойдаланилган трек йуналишидаги бу клипда Шоира Отабекованинг кизалоғи ҳам иштрок этган.

Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, ''Соғлом бола'' Анвар Мирзо сўзи ва Якзон мусиқаси асосида яратилган бўлиб мусиқий сайқал устаси эса Роберт Мирзоян. 

Алоҳида меҳр билан ижро этилган тарона Шоира Отабекованинг ижодидан муносиб ўрин олганини унинг ўзи хам таъкидлади. Марҳамат видеоклипни томоша қилиб баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol