“Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?

Сана: 10.11.2014 3115 қайноқ

Олдинига “Келинчак” озгина вақт ўтиб эса “Қайданам суйдима” дея ҳониш қилмоқчи бўлаётган истеъдодли ҳонанда, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов тез кунда ўзининг янги ижод маҳсулини ўз муҳлисларига тақдим этиш илинжида.

Самандар:

- Янги қўшиғимни куни кеча ёзиб тайёрладик. Ўзимга маъқул келган замонавий ва миллий оҳанглардан иборат бу таронада қўшнай, дутор ҳамда скрипка каби мусиқа асбобларидан фойдаланилган. Рақсга чорловчи ёшларбоп янги қўшиғим муҳлисларга манзур келади, деб умид қиламан. 

''Қайданам суйдима'' номли қўшиқнинг шеъри Аҳад Қаюм қаламига мансуб бўлиб мазкур тарона  10 декабрь куни ''Туркистон'' санъат саройида бўлиб ўтадиган шоир Аҳад Қаюмнинг ижодий кечасида катта саҳнада ижро этилиши режалаштирилмоқда.  Айни дамда эса Самандарнинг хаёлида бир фикр, яъни клип учун қайси клипмейкер тезроқ яхши ғоя таклиф этса ўша режиссёр билан ҳамкорлик қилиш ниятида. 

Мазкур янги таронани тез кунда ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали биринчилардан бўлиб тинглаб, баҳо беришингиз мумкин бўлади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol