Тез кунда “BenoMedia” маҳсулоти... “Чуқур маънога эга ва ҳар доимгидек кутилмаган якун топади”...

Сана: 10.11.2014 4431 қайноқ

Яқиндагина Fm 101 тўлқини орқали ўзининг янги таронасини тақдим этган серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил учун бу йил сермаҳсул ижод палласи бўлди десак адашмаймиз. Нафақат қўшиқ куйлаш, балки шоирлик, бастакорлик ва актёрлик борасида ҳам истеъдодли эканликларини исботлашди.

Гурухнинг “Ёғади ёмғир” деб номланган таронаси премьера бўлиши биланоқ муҳлислар қалбидан жой олиб, ҳаттоки хит-парадларнинг юқори поғоналаридан жой олишга ҳам улгурди.

 

Бугунги кунда эса муҳлисларнинг истакларига биноан “BenoMedia” томонидан мазкур қўшиқ учун видеоклип суратга туширилди. Клип сюжети ёшлар ҳаётидан олинган бўлиб, чуқур маънога эга ва ҳар доимгидек кутилмаган якун топади. Шунингдек турт кун давомида суратга олинган клипнинг ғояси Сарвар ва Комил бўлиб уларга яқиндан ёрдам берган оператор Беҳзод Пўлатов, монтаж устаси Шаҳзод Пўлатов, режиссёр Баҳрул Қурбоновлар. Бош ролларда эса: Умар Баҳодиров , Динара Исалиева, Баҳрул Қурбонов, Отабек Маҳкамов ва Феруза Собитовалар.

 

 

Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоиз, Сарвар ва Комил томонидан тақдим этиладиган мазкур видеоклип, истеъдоли актёр ва бугунги кунда режиссёр деб ҳам аташимиз мумкин Баҳрул Қурбоновнинг илк дебют иши. Демак, ижодкорларнинг тез кунда сайтимиз орқали премьера этиладиган “Ёғади ёмғир” таронасининг видеоклипини томоша қилиб нафақат янги ижод маҳсули учун балки Баҳрул Қурбоновнинг илк режиссёрлик иши учун ҳам биргаликда баҳо берамиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol