“Шумтакалар”нинг навбатдаги меҳмони Ботир Яминов бўлди

Сана: 06.11.2014 3097

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ўзбегим таронаси” радиосида Турсуной Алимованинг “Шумтакалар” радиолойиҳаси эфирга узатилишидан хабарингиз бор. Таниқли санъаткорлар ташриф буюриб, болажонларнинг ширин тилидан турли саволлар йўлланиши лойиҳанинг асосий мазмунидир. 

“Шумтакалар”нинг бугунги меҳмонлари ёш истеъдодли хонанда Ботир Яминов ҳамда унинг яқин дўсти Суннатилла бўлишди. Шаҳримизда жойлашган 136- болалар боғчаси тарбияланувчилари томонидан ёзиб олинган қизиқарли саволларга Ботир ва Суннатилла бироз қийинчилик билан жавоб топишди. Балки қийинчилик, десак муболаға бўлар, аслида мантиқий саволларга ҳам ўйланиб, ҳам шошилиб жавоб берган ҳолда бир-биридан юқори бал йиғиш илинжида бўлган Ботир Яминов ҳамда Суннатилла болажонларнинг саволларидан ҳайратга ҳам тушишди.

Ботир Яминов:

- Бу лойиҳага таклиф этилганимда оддий саволлар бўлса керак, дея унчалик ҳам аҳамият бермагандим. Болажонлар ҳам қизиқарли, ҳам оригинал саволлар бераётганига қойил қолдим. 

“Шумтакалар” лойиҳаси қувноқ ва шўҳ радиобошловчи Турсуной Алимованинг сўзга чечанлиги ва эфир давомида студиядаги атмосферани юқори ҳуш кайфиятда ушлаб туриши билан аъло даражада ўтди.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol