“Уммон” гуруҳидан бараварига иккита янги тарона премьераси

Сана: 06.11.2014 1385 қайноқ

Ёшларнинг энг севимли ижодкорларидан бири “Уммон” гуруҳи йигитлари бу сафар “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида ўзларининг бир эмас иккита янги тароналарини ўз муҳлисларига тортиқ этдилар.

Тиниб тинчимас ижодкорлар томонидан яратилган биринчи дилга яқин, сокин тарона “Азизам” деб номланиб, ёлғонга дуч келган ошиқлар қўшиғи дея изоҳланди. Ўзгача услубда яратилган мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси доимгидек гуруҳ йигитларидан бири Зоҳид Рисқиевники.

Тингловчилар томонидан албатта ижобий фикрлар билдирилиб, улардан энди шўҳроқ тарона куйлашларини илтимос қилишганида “Уммон” гуруҳи йигитлари навбатдаги таронамиз жуда ҳам шўҳ деган жавобни айтишса муҳлислар қувончини яшира олишмади.

Бошловчилик курсисида радионинг энг қувноқ бошловчиси Раъно Алимова бўлиб иккинчи қўшиққа навбатни берганида телефон қўнғироқлари тинмади. “Уммон” гуруҳининг “Бум-бум” деб номланган таронаси шўҳ, рақсбоп бўлиб муҳлислар уни жуда яхши қабул қилишди. Сўзи ва мусиқаси Бобур Умаровга тегишли бу тарона тингловчиларнинг кайфиятини кўтарилишига сабаб бўлди.

Яна бир маълумот “Уммон” гуруҳи вакиллари ўз муҳлислари учун яна бир нечта турли мавзуда куйланган янги қўшиқларни тайёрлаб қўйишган. Сайтимизни кузатиб боринг, севимли гуруҳингизнинг ижод намуналарини биринчилардан бўлиб қарши олинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol