Бир йил аввал яратилган тарона нима учун энди ижро этилди... “Ёдимда ўзинг” Шаҳло Аҳмедова

Сана: 06.11.2014 4110 қайноқ

Шоу-бизнес оламига кириб келиши билан ёшларнинг севимли хонандасига айланиб улгурган Шаҳло Аҳмедова бир зум ижоддан тўхтаётгани йўқ. Айни ижодга чанчоқ ва мухлисларига етказишни истаган кўплаб лойиҳалари ҳаёлида чарх урган Шаҳло учун бу севимли машғулотдир.

Хонанда навбатдаги янги ижод намунасини “Ўзбегим таронаси” радиосидаги премьера дастури орқали тақдимотини ўтказди.

Айтиб ўтишимиз лозим, “Ёдимда ўзинг” қўшиғининг сўзи ва мусиқаси Азиза Низомовага тегишли. 

Шаҳло Аҳмедова:

- Бу қўшиқ аслида бир йил аввал яратилган, аммо ижро этганимда нимагадир кўнглим тўлмаган ва қолиб кетган. Ҳар доим уни қайта ёзиш ниятида бўлсам-да, ўзимга маъқул келадиган ҳолда чиқмаган. Сўнг уни доимий ижодий ҳамкорим Жасур Бадалбоевга эшиттирдим. Улар мени ярим сўзимданоқ тушунадиган инсон, балки шунинг учунми, дарҳол аранжировкани ўзгартириш кераклигини айтганларида билдимки, менга манзур бўладиган вариантда фақатгина Жасур ака уни тайёрлаб бера оладилар. Айтганимдек ҳам бўлди, мусиқий сайқални ўзгартирдик, ана кейин қўшиқни ўзимникидек қабул қила олдим. 

Севгини тананнум этувчи тароналар орасида муносиб ўрин эгаллашга лойиқ “Ёдимда ўзинг” қўшиғи учун Ёдгор Носиров билан маслаҳатлашган ҳолда клип тасвирга олиш режалаштирилган. Айни кунларда клип учун жой танлаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада янги клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol