“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар

Сана: 05.11.2014 5186

Бир қатор тароналари билан мухлислар орттирган “Замон” гуруҳи ижодидаги кўплаб янгиликлар билан бўлишди. Бу янгиликлар мухлисларини қувонтириши аниқ. Сабаби ҳақиқий истеъдод соҳиблари ҳисобланган гуруҳ вакиллари анчадан буён катта туҳфа тайёрлаётган эдилар. 

Аввало гуруҳ томонидан тақдим этилган янги фотосессияни эътиборингизга ҳавола этамиз. Янгича руҳда замонавийлик нафаси ила яратилган фотожамланма кўзингизни қувонтириши аниқ. 

“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар 

Гуруҳ аъзоларидан бири – Шоҳруҳ ижтимоий тармоқлар орқали мухлсиларига мурожаат этиб, ижодкорларнинг қайси қўшиқлари уларга кўпроқ маъқул келиши борасида сўровнома ўтказди. Мазкур натижаларга кўра, янги альбомдан жой оладиган қўшиқлар сараланди. Альбом “17” дея номланади. Нега “17” деб номланиши борасида савол билан мурожаат қилганимизда, альбомдан 17 та қўшиқ жой олгани маълум бўлди. Маълум тарона номи билан альбомни аташ ҳам гуруҳ вакилларига маъқул келмагани ойдинлашди. 

“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар

Энг қизиғи, мазкур альбом дўконларда сотувга қўйилмайди. Гуруҳ аъзолари альбомни мухлисларга туҳфа сифатида тақдим этишни мўлжаллашган. Бу таҳсинга лойиқ дейиш мумкин. Бундан ташқари, альбом “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали ҳам мухлисларга тақдим этилиши кутилмоқда. 

“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар

“Замон” гуруҳи ижодидаги янги “Сен менга керагим” дея номланган тарона айни вақтда “Ўзбегим Таронаси” радиосининг “Сенинг танловинг” лойиҳасида иштирок этмоқда. Бу тарона тинглаб, агар сизга маъқул келса, бемалол овоз беришингиз мумкин бўлади. 

“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар

Гуруҳ ижодкорларининг 2015-йил учун тайёрлаб қўйган режалари бисёр. Улар орасида энг каттаси бу чет эл сафаридир. Ижодкорлар жорий йилда мусиқий фестивалда иштирок этиб, келаси йили Лондонда бўладиган танловга йўлланма олишган. Жонли ижродаги қўшиқлар танловига айни пайтда гуруҳ тайёргарликни бошлаб юборган. Уларга фақат ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз!

“Замон” гуруҳидан бир қатор янгиликлар 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol