Лоланинг концерти қандай туҳфаларга бой?

Сана: 07.01.2014 2522 қайноқ

Қўшиқ юрак юракдан ижро этилсагина тингловчилар қалбидан жой олади. Иқтидори, туйғулари, наволари билан кўнгилларга йўл топа олган хушовоз хонанда Лола айни кунларда концертга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик билан бир қаторда “Кел” деб номланган янги альбомини ҳам муҳлисларига тақдим этади. 

Унда 13 та янги тарона жой олган. Ушбу альбом нафақат мусиқа жавонингизни, балки юракни ҳам  ёқимли лаҳзаларга тўлдиради деган умиддамиз.

Дарвоқе, концерт қандай қўшиқлар жарангини сочади? Албатта, тингловчилар қалбидан жой олишга улгурган тароналар! Концертда жами 23 қўшиқ ижро этилиши кўзда тутилган. Улардан 13 таси яппа-янги! Ҳар бир қўшиқда ижодкорнинг бор меҳр-муҳаббатини ҳис этишингиз мумкин. Концерт давомида томошабинлар Лоланинг гўзал дунёсига саёҳатга отланадилар. 

Янада кўпроқ маълумотдан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истасангиз popcorn.uz сайтини мунтазам равишда кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol