Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди

Сана: 04.11.2014 1128 қайноқ

Жажжи болалигиданоқ санъат оламида кўплаб юракларни забт этишга эришган Достон Убайдуллаев ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этди. 

“Соғиниб” дея номланган концерт дастури ҳақиқаттан ҳам бир қатор мухлислар соғинчига сабаб бўлгани аниқ. Сабаби 25 йил давомида Достон Убайдуллаев ўзининг ижоди билан кўплаб дилларни хушнуд этиб келаётган бўлса-да, 2014-йилдагина яккахон концерт дастури тақдим этиш насиб қилди. Концерт очилишида ҳам Достон Убайдуллаевнинг ўзи бу фикримизни тасдиқлади.

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

“Истиқлол” санъат саройига ташриф буюрган ҳар бир мухлиси учун ўз миннатдорчилигини изҳор этар экан, Достон Убайдуллаевни катта ҳаяжон босаётганини сезиш қийин эмас эди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди
Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди
Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди
Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди

Кўтаринки кайфиятда бошланган концерт дастури давомида Достон Убайдуллаевнинг профессионал даражада ижодини бошлаган давридаги илк тароналарини ижро этди. Саҳна марказига ўрнатилган катта экран орқали эса бу қўшиқларга ишланган видеоклип намойиш этилди. Шўх оҳангдаги ҳар бир тарона учун махсус рақс саҳналаштирилгани томошабинларга манзур бўлган жиҳатлардан бири бўлганини эътироф этиш зарур. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Концертнинг 1-блокида асосан рақсбоп тароналар ижро этилиб, ташриф буюрган ҳар бир меҳмоннинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилди. Мухлислар ҳам ўз навбатида Достон Убайдуллаевнинг ички ҳаяжонини ҳис қилган ҳолда севимли хонандаларини узлуксиз қўллаб-қувватлаб туришди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди
Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди

Танаффус вақтида эса Достон Убайдуллаев ўзи ёш бўлса-да, шогирд етиштиришдек бахт насиб қилганидан хурсанд эканлигини билдириб, саҳнага ёш хонанда Даврон Шералиевни таклиф этди. Даврон Шералиев томонидан куйланган қўшиқ меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди ва олқишлар сони тинмади. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Шунингдек, дастурни олиб борган “Ориат Доно” радиоси бошловчиси Акмал Мирзо ҳам саҳнада бу йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан кичик ёшдаги болалар билан ўйин ташкил қилди ва ютган ғолиб болакайларга юмшоқ ўйинчоқ ва Достон Убайдуллаевнинг альбом дискини ҳадя этди. Жажжи болаларнинг қўшиқ куйлаши “Истиқлол” санъат саройи меҳмонларига бир олам завқ ҳамда табассум баҳш этди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

2-блок бошланишидан аввал экранда барчамиз учун таниш ва севимли бўлган “Тангалик болалар” фильмидан парча намойиш этилиб, мазкур картинадаги Достон Убайдуллаевнинг иштироки тақдим этилди. Маълумки, бу фильмда 5 ёшли Достон “Биз томонига бир қараб қўй” қўшиғини маромига етказиб куйлаганди. Қўшиқ ниҳоясига яқин Достон Убайдуллаев саҳнага чиқиб, бу таронани профессионал даражада куйлаб, дастурни давом эттирди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Бу блокда Достон Убайдуллаев санъат оламига кириб келишига катта ҳисса қўшган отасига бағишлаб қўшиқ куйлади. Куйлашидан аввал эса аслида отамга атаб қўшиқ ёзишга кечикканини ҳам айтиб ўтди. Тарона янграётган вақтда экранда отасининг суратлари намойиш этилди. Меҳмонлар қаторидан жой олган отаси эса кўзига ёш олиб, ўғлининг ютуқларидан фахрланиб ўтирди. Шунингдек, Достон Убайдуллаев бу оламни жуда ёш тарк этган онаси ҳақида ҳам қўшиқ куйлаб, барчанинг кўзи намланишига сабаб бўлди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Орадаги танаффус вақтида саҳнага машҳур сўз устаси Шукрулло Исроилов таклиф этилиши биланоқ барчанинг юзига табассум югурди. Шукрулло Исроилов ўзининг турли хазиллари билан меҳмонларнинг кайфиятини янада кўтарди. Шу тариқа, 3-блок ҳам хазиломуз тарзда бошланди. Достон Убайдуллаев ва Шукрулло Исроилов ижодий беллашди.

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон қўлида доира билан, Шукрулло Исроилов эса дутор билан жонли равишда мусиқа чалиб, қўшиқ куйлашди. Бу ҳам меҳмонлар учун кутилмаган туҳфага айланди. 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Айтиш керак, илк концерт дастури бўлишига қарамасдан Достон Убайдуллаев мухлислари олдида ваъдасининг устидан чиқди. Барчага язши кайфият улашиб, муносиб тарзда санъатини намойиш этди. Илк концерт дастури билан Достон Убайдуллаевни сайтимиз номидан муборакбод этган ҳолда, бу концертларнинг давоми ҳам ана шундай файзли кечишига тилак билдирамиз! 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди 

Достон Убайдуллаев илк имтиҳонни аъло баҳога топширди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol