Ойбек ва Нигора ''Севишганлар'' ми...

Сана: 04.11.2014 2087

Эстрадамизнинг энг қувнок жуфтлиги Ойбек ва Нигора мухлислари учун бир нечта сюрпризлар тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик. Сир тутилган сюрпризлар бирин-кетин ошкор этилишига оз қолди...

Бир муддат тинч турмайдиган Ойбек ва Нигоранинг энг яхши кўрган машғулоти бугунги кунда кўпчилик ёшларнинг кундалик ''эхтиёж''ига айланган инстаграм ижтимоий тармоғи экан. Мазкур тармоқ орқали улар ҳаётлари ва ижодларида бўлаётган ҳар бир янгиликни муҳлислари билан бўлишишни ҳуш кўришади. Улар билан суҳбатлашганимизда, ҳатто тонгда кўзини очиши билан биринчи бўлиб қўлига телефон олишини ҳам айиб кулишганди. 

Айтганча, бу жўшқин ижодкорларнинг навбатдаги сюрпризи тайёр ва уни тез кунда ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали тинглашингиз мумкин бўлади. Янги ижод маҳсули ''Севишганлар'' Шахноз сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, мусиқий сайқал муаллифи эса Жасур Абдурахмонов.

''Севишганлар'' Ойбек ва Нигора ижодида алоҳида ўрин тутгани ҳакида таъкидлаб ўтишимиз лозим, сабаби яқин кунларда оммага ошкор этилажак сирлардан бири айнан шу таронага мананд бўлади. Тез кунда бу ажойиб жуфтликдан янги тарона ва янги сюрпризларни кутиб коламиз. Кузатиб боринг...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol