“Фоний” гурухидан “Маликам” таронасининг премьераси

Сана: 04.11.2014 2962 қайноқ

FM 101 тўлқинида навбатдаги янги тарона премьераси тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Тарона “Фоний” гуруҳи ижодкорлари томонидан яратилган бўлиб, уни айнан мазкур радионинг премьера дастурида илк бор тингловчиларга ҳавола этилишининг сабаби бор.

Чунки, “Фоний” гуруҳининг ҳар бир янги қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали жаранг сочганидан сўнг, мухлислар томонидан билдирилган муносабатлар улар учун жуда муҳим. 

Премьераси бўлиб ўтган таронага тўхталсак, Суръат Исломов сўзлари асосида яратилган қўшиқнинг номи “Маликам” деб номланади. Мусиқа ва аранжировка муаллифи Бахтиёр Отахонов. 

Замоновий ва ёшларбоп йўналишда яратилган мазкур қўшиқ радионинг айнан ёш тингловчиларига жуда маъқул келганини уларнинг фикр ва мулоҳазаларидан билишимиз мумкин. “Маликам” таронасидан илҳомланган “Фоний” гуруҳи ижодкорлари  яна янги тарона устида ишлашаётганини хабар қилишди, аммо бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol