Эл суйган санъаткор Шуҳрат Қаюмовдан ноанъанавий мавзуда қўшиқ премьераси

Сана: 01.11.2014 3174 қайноқ

Шу йилнинг 6-7-8 декабрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг концерт дастурига тайёргарликлар бошланиб кетган, репитицияга катта куч сарфланмоқда. Дастур учун созандалар гуруҳи ҳам алоҳида катта тайёргарлик кўрмоқда, мутлақ жонли ижродаги концерт дастурида табиийки уларнинг ўрни беқиёс. 

Эл суйган санъаткор Шуҳрат Қаюмов FM 101 тўлқини орқали ўзининг янги премьера таронасини кенг оммага тақдим этди. Асосан мумтоз наволарга эътиборини қаратган, шу билан бир қаторда, турли ҳил мавзуларда куйлашга ҳаракат қиладиган санъаткор доимий мавзулардан чекинган ҳолда, Она табиат ва табиат инъомлари каби  ноанъанавий мавзуда қўшиқ яратди. 

 “Ўзбегим таронаси” радиосида премьераси бўлиб ўтган тарона “Она табиат” деб номланган бўлиб, у Шуҳрат Қаюмов ижодида алоҳида ўрин тутади.

Мазкур қўшиқнинг мусиқа муаллифи Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи бўлиб, матни Тоҳир Нуриллаев қаламига мансубдир.

Таронани устоз санъаткор билан биргаликда ўн яшар шогирди Шерзод ва ёш истеъдодли хонанда Гуласал Абдуллаева ижро этишган.  

 “Она табиат” трио таронаси учун клип тасвирга олиш режалаштирилган ва у тайёр бўлиши биланоқ сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўласиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol