Тез кунда Шоира Отабековадан янги клип премьераси

Сана: 31.10.2014 3395

Яқиндагина ўзининг янги “Ёр-ёр” таронасига ишланган клипни сайтимиз орқали мухлисларига тақдим этган хушовоз хонанда Шоира Отабекова яна бир янги видеоклип устида ишламоқда. Шоиранинг “Соғлом бола” номли қўшиғига клип тасвирга оланаётгани ҳақида аввал ҳам хабар бергандик.

 

Жорий йил “Соғлом бола йили”  дея номланиши санъаткорларимизни яна илҳомлантирди десак муболаға бўлмайди. Дунёда бизнинг халқимизчалик борини боласига атайдиган болажон халқ бўлмаса керак. Ота-онанинг энг олий орзуси - фарзандининг камолидир. Айнан мана шу мавзуни куйга солиб, юракдан куйлаётган хонандалар қаторидан жой олган Шоира Отабекова мазкур тарона учун Анвар Мирзонинг қаламига мансуб бўлган шеърни танлади, мусиқа Якзонга, аранжировкани эса Роберт Мирзоян амалга оширган. 

 

Клипни режиссёр Зуҳриддин Асомов ҳамда оператор Талъат Раҳимов суратга олган, хонанданинг қизалоғи эса бош қахрамон образини яратган.

Яқин кунларда эса ана шу клип премьерасини сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol