Концерт олди ҳаяжонини биз билан бўлишган Зиёда

Сана: 30.10.2014 3352 қайноқ

Ширали ва ноёб овози билан мухлисларини ҳушнуд этиш ниятида 31 октябрь, 1-2 ноябрь кунлари муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этишни мақсад қилган Зиёда айни вақтда қизғин репитиция жараёнлари билан банд.

Эртага старт бериладиган уч кунлик дастурда жами йигирма тўртта қўшиқ жаранг сочади. Ранг-баранг рақслар, саҳнанинг кутилмаган декорацияси, катта экранли монитор  ва албатта энг янги қўшиқлари Зиёданинг мухлислари учун кутилмаган совға бўлади. 

Концертда “Тантана” ва “Асал” болалар рақс гуруҳларининг жажжи иштрокчилари ҳамда “Тумор” рақс дастаси раққосалари ўз чиқишлари билан дастурнинг байрамона ўтишига хисса қўшишади. Концерт учун махсус либосларни эса Зиёда билан маслаҳатлашган ҳолда дизайнер Шерзод яратмоқда. Концертга Рустам Шамсиддинов режиссёрлик қилмоқда.

 

 

Зиёда:

- Жудаям қаттиқ ҳаяжондаман. Бу илк концерт дастурим бўлмаса-да, ўзимни  ҳудди имтиҳон олдида тургандек ҳис қиляпман. Бир неча кундан буён тайёргарликлар Аброр Ҳидоятов номидаги  ўзбек давлат драма театри саҳнасида бўлиб ўтмоқда. Олдиндан нималар бўлиши ҳақида маълумотлар беролмайман, чунки эртага концертга келган мухлисларимиз барчасини томоша қилишади. Барчаси кутилгандек ўтишига умид қиламан ва барчангизни кутиб қоламан.

Концерт олди ҳаяжонини биз билан бўлишган Зиёдага муваффақиятлар тилаймиз. Дастур тафсилотлари ҳақида эса кейинги хабарларимизда тўлиқ маълумотларни кутиб қолинг.    

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol