YouTube даги Rizanova каналининг янги фаолияти

Сана: 29.10.2014 1915 қайноқ

Фурқат Мўминов раҳбарлигидаги VSP Group ва YouTube даги Rizanova каналининг расмий ваколатхонаси Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади.

25 октябрь “Истиқлол” санъат саройида ўтказилган “Popcorn” тақдимот маросимида Фурқат Мўминов саҳнага чиқиб, энг кўп томоша қилинган видеоклип  эгаларини махсус сертификатлар билан тақдирлади.  

 

Жумладан, “Божалар” гуруҳининг “Голова болит” номли таронасига ишланган видеоклип 1 800 000 , Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” видеоклипи 2 200 000, Шаҳзоданинг “Чикко” қўшиғига ишланган видеоклипи 3 000 000 дан зиёд маротаба томоша қилинган ва мукофотланишга лойиқ кўрилган. Мазкур муваффақият  санъаткорлар қалбини янада ёрқин туйғуларга тўлдиргани, шубҳасиздир. 

 

 

 

Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз келгуси йил навбатдаги “Popcorn” такдимот маросимида энди 2014-2015 йилда YouTube даги Rizanovauz ҳамда Popcornuztv каналларидаги энг кўп томоша қилинган видеоклиплар тақдирланади.

VSP Group ва YouTube даги Rizanova каналининг ваколатхонаси манзили Миробод тумани, Шаҳрисабз 16 А уй.

Маълумот учун:  тель.:252 60 87  ёки Popcornuztv@popcorn

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol