Fm 101 да навбатдаги “Ҳабибий”

Сана: 24.10.2014 3517 қайноқ

Эстрадамизнинг кўзга кўринган санъаткорлари Даврон Эргашев ҳамда Зиёда ижросида янги дуэт яратилгани ҳақида аввал хабар бергандик. Янги тарона бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилди. “Ҳабибий” номли шўх ва рақсга чорловчи тарона шоир Тоҳир Мухаммад шеъри асосида яратилган.

 Мусиқаси ва аранжировкаси устида эса Жамшид Ғаффаров ишлаган. Даврон Эргашев билан Зиёданинг бу биринчи ҳамкорлиги эмас, аввалги биргаликда ижро этилган дуэт ҳам хит даражасига кўтарилганди. “Ҳабибий” таронаси премьера дастурида янгираши биланоқ, студияга телефон қўнғироқлари бўлиб, тингловчилар томонидан чиройли фикрлар билдирилди. 

Бу икки ижодкор бундан кейин ҳам биргаликда ҳамкорлик қилишларини маълум қилишди, сабаби уларнинг овоз тембри мос ва қолаверса улар ҳар жиҳатдан бир-бирининг ижодини ҳурмат қилишади. 

Мазкур қўшиқни Зиёданинг шу йилги яккахон концерт дастурида илк бор томошабинлар қаршисида ижро этишади. 

Айтиб ўтишимиз лозим, “Ҳабибий” таронаси учун тез кунларда видеоклип тасвирга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади. Клипни албатта бизнинг сайт орқали биринчилардан бўлиб томоша қиласиз ва баҳо берасиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol