Шоира Отабековадан “Ёр-ёр”

Сана: 24.10.2014 1687 қайноқ

''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали премьера этилган тароналар орасида ҳушовоз хонанда Шоира Отабекованинг ''Ёр-ёр'' қўшиғи яқиндагина премьера қилиниб оз фурсат ичида тингловчилар кўнглидан жой олиб, ўз мухлисларига эга булишга улгурди. 

 

Илк бор жаранг сочганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, мухлислар томонидан яхши қабул қилинган таронани тез-тез эфирга узатилишини илтимос қилишади.

 

 

''Ёр-ёр'' таронасининг матни, мусиқаси ва аранжровка муаллифи исътедодли ижодкор Рустамбек Худайбергановдир.

 

 

Бугун эса сайтимиз орқали мазкур қўшиқ учун яратилган видеоклип илк бор эътиборингизга хавола этилади. Клипга Дилмурод Турдибоев режиссёрлик қилган. Ўзига хос равишда суратга олинган клип учун продюсерлар Шаҳруз Рустамов ҳамда Рустамбек Худайбергановлар Шоира Отабекова билан бирга ишлашди.

 

Ижодий гурух хамжиҳатликда тасвирга олган видеоклипни томоша қилинг ва унга ўз фикрларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol