Манзура барчани рақсга чорлайди

Сана: 23.10.2014 4274 қайноқ

Сўнгги вақтларда яратаётган қўшиқлари хит даражасига кўтарилаётган Манзура бугун яна бир янги ижод намунасини "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этди. 

 

Бу тарона кўплаб мухлислар учун кутилмаган ва ёқимли туҳфа бўлгани аниқ. шўх оҳангда яратилган қўшиқ "Ле лей" дея номланиб, у турк тилида куйланган. Хонанданинг маъмури бизга маълум қилишича, аслида бу қўшиқ Туркиянинг курдлар водийсида машҳурликка эришган тарона бўлиб, Манзура уни ўз йўналишида янгича руҳда куйлашга қарор қилган.  

Манзура барчани рақсга чорлайди 

Бу борада эса хонанда бастакор Ботир Алиев билан ҳамкорлик қилди. Рақсбоп ва шўх тарона илк марта радио орқали премьера сифатида тақдим этилгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Айтиш керак, кўплаб тингловчилар қўшиқ рақсбоплиги туфайли ҳам уларга маъқул келганини билдиришди. Шунингдек, тарона кайфият кўтариши ҳам алоҳида эътироф этилди. СМСлар орқали "тарона аъло баҳога лойиқ бўлибди" деган изоҳлар қабул қилингани ижодкорлар меҳнати бесамар кетмаганидан дарак беради. 

Манзурани омадли премьера билан қутлаймиз ва бу қўшиқ ҳам унинг бошқа тароналари сингари хит даражасига кўтарилишига ишонамиз. Премьерани тинглашга улгурмаган бўлсангиз, хозирнинг ўзида сайтимиз орқали тинглаб ўз фикрларингизни қолдиринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol