Нилуфар ва DJ Piligrim... тез кунда... кутилмаган совға

Сана: 23.10.2014 3415 қайноқ

Шоу-бизнесда ўз услубига эга хонанда, гўзал ва нафосатли Нилуфар ижодида катта янгиликлар яратиш билан банд. Бирин-кетин яратаётган қўшиқлари ва уларга ишланган клипларни мухлисларига улашиш ниятида тиним билмай изланишда. Айни кунларда унинг янги “Дилим” номли таронасига видеоклип тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Айтганча, янги тарона дуэт бўлиб, унинг навбатдаги дуэтдоши истеъдодли ижодкор DJ Piligrimдир. Дуэтнинг сўзлари ва мусиқаси айнан мана шу инсон яъни DJ Piligrimга тегишли бўлиб, аранжировкани Жасур Бадалбоев амалга оширган. 

 

“Дилим” дуэтига яратилаётган клипга таниқли клипмейкер Тимур Примқулов бошловчилик қилмоқда. Маълум бўлишича, видеоклип ҳам трек, ҳам сюжет асосида суратга олинмоқда. Бу ҳақда эса Нилуфарнинг маъмури хабар берди. Яқин кунларда сайтимиз орқали янги тарона ва клип премьерасини ўтказиб юборманг. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol