“Ўзбегим Таронаси” радиоси юлдузларнинг ижодий жанг майдонига айланмоқда

Сана: 23.10.2014 3703

Жорий ҳафтадан бошлаб ФМ 101.00 частотасида ўз фаолиятини олиб борувчи ва кўпчиликнинг севимли тўлқини ҳисобланган “Ўзбегим Таронаси” радиосида бир қатор қизиқарли лойиҳаларга старт берилди. 

Ана шулардан бири Душанба куни илк марта эфирга узатилди. “Мусиқий колизей” номли радиолойиҳа Жамшид Хожиниёзов бошчилигида бастакор ва бугунги кунда ўзини хонандаликда ҳам синаб кўраётган ижодкор Жасур Жавҳаназаров билан ҳамкорликда олиб борилади. Эфир давомидаги рояль ёрдамида тараладиган наво айнан Жасур Жавҳаназаров томонидан жонли ижро этилади. 

“Ўзбегим Таронаси” радиоси юлдузларнинг ижодий жанг майдонига айланмоқда

Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Унинг шартига кўра, студияга икки нафар ижодкор таклиф этилади ва улар ўзаро беллашадилар. 1-босқичда 15 сония давомида Жамшид Хожиниёзов томонидан танланган қўшиқнинг мусиқаси Жасур Жавҳаназаров томонидан роялда ижро этилади. Студияга ташриф бурган ижодкорлар эса навбатма-навбат бу куйнинг қайси таронага тегишли эканлигини топишлари керак бўлади. 

2-босқичда эса юлдузларнинг синчковлиги текширилади. Энг кўпи 7 та нота ва камида 3 та нота ёрдамида аниқлаш керак бўлган куй номини аниқлаш учун ижодкорлар беллашадилар. 

3-босқич шарти орқали иштирокчиларнинг қанчалик даражада чаққонлигини билиб олиш мумкин. Бошловчи томонидан танланган куйларни ижодкорлардан қай бири биринчи топса, ана шу иштирокчига бал қўшиб берилади. Шу тариқа, ўйин сўнггида ғолиб аниқланади. 

“Ўзбегим Таронаси” радиоси юлдузларнинг ижодий жанг майдонига айланмоқда

Лойиҳанинг илк сони иштирокчилари Умидахон ва Дилсўз бўлишди. Бу хонандалар бугунги кунда кўплаб мухлисларга эга бўлиш билан бирга дугоналар ҳамдир. Уларнинг дўстона муносабати эфир вақтида ҳам акс этиб, лойиҳанинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади. 

“Ўзбегим Таронаси” радиоси юлдузларнинг ижодий жанг майдонига айланмоқда

 Соат 16:00 да старт олган лойиҳа давомида тингловчилар Умидахон ҳамда Дилсўзнинг жонли ижросидан ҳам баҳраманд бўлишди. Жамшид Хожиниёзов олиб борган лойиҳа ҳақиқаттан ҳам қизиқарли ва қувноқ кайфиятда ўтди.

 “Ўзбегим Таронаси” радиоси юлдузларнинг ижодий жанг майдонига айланмоқда

 

Дастурнинг кейинги сонлари ҳам ана шундай ёқимли дақиқаларга бой бўлишига умид қиламиз. Сиз ҳам бу лойиҳани тинглашни истасангиз, ҳафтанинг Душанба куни соат 16:00 да “Ўзбегим Таронаси” радиосига созланинг ва қизиқарли лойиҳадан баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol