Шоҳзамондан энди “Қўзигул”

Сана: 21.10.2014 3443 қайноқ

Ноанъанавий тарзда яратилган ''Ҳиндистондан хат олдим'' номли таронаси билан танилиб бораётган ёш хонанда Шоҳзамондан янги клипни қарши олинг. Шоҳзамон қашқадарёлик бир мухлисининг таклифи билан янги қўшиқ яратди. 

''Ҳамма қизларнинг исмига аталган тароналар яратилган, менинг исмим қўшиқ учун арзимайдими?'', деган сўзларидан таъсирланган Шоҳзамон ''Қўзигул'' номли қўшиқ яратишнга ахд қилди. Матни ва мусиқаси устида Шоҳзамоннинг ўзи ишлаган. Аранжировкани эса унинг доимий ҳамкори Жамшид Ғаффаров амалга оширган. 

 

''Қўзигул'' учун клип ғояси устида кўп бош қотиришди. ''Comedy.uz''нинг ''Ва бошқалар'' дуэти резиденти Сирожиддиннинг фикрларини инобатга олиб, клипда мархум санъаткор Хожибой Тожибоевнинг қишлоқ ҳақидаги ҳангомаларини экранга кўчиришни мақсад қилишди. Тасвирга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Номданак қишлоғида олиб борилди. 

 

Айтганча, Шоҳзамон ҳиндистонлик қиз ҳақидаги таронасидан сўнг бошқа ижодкорлардан фарқли равишда навбатдаги ижод маҳсулини француз қизга, кейингисини эса италиялик қизга атаб яратмоқда экан. Бир-бирига узвий боғланиб кетадиган қўшиқлар премьераси албатта биринчилардан бўлиб ''Ўзбегим таронаси'' радиосида бўлиб ўтади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol