Сенвинч Мўминова ҳамда Шароф Мукимовдан махсус санундтрек

Сана: 18.10.2014 5220 қайноқ

Актёрлик ва хонандаликни бир маромда олиб бораётган Шароф Муқимов янги катта лойиҳада иштрок этаётганини хабар қилди. Олти ой давомида суратга олинган янги фильм режиссёр Шуҳрат Мавлоновнинг “Сўнгги кун” кинофильми бўлиб, унда Шароф рафиқаси Севинч Мўминова билан бирга суратга тушди. 

Фарзандли бўлганидан кейин ижоддан тўхтаб қолган Севинч ана шу фильмдан сўнг ижодини янги қўшиқ ва роллар билан бойитса ажабмас. 

Фильмда иккинчи режиссёр сифатида Шароф Муқимовнинг ўзи ишлади. Айтиб ўтиш жоизки, янги фильмда Шароф ва Севинчдан ташқари яна бир қатор таниқли актёрларни кўришимиз мумкин. Булар Санжар Шодиев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Лутфулла Саъдуллаев, Убайдулла Омон ва Зуҳра Солиевалар шулар жумласидандир. 

Мелодрамма жанрида суратга олинган фильм учун Шароф Муқимов ҳамда Севинч Мўминова махсус саундтрек ижро этишди. Яқин кунларда ана шу саундтрек учун клип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилади. Клипда улар катта рақс гуруҳлари билан биргаликда рақс тушган ҳолда, ўзларининг янги қирраларини намоён этиш ниятидалар. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol