Юлдузларнинг Янги йил совғалари нималардан иборат эди?

Сана: 04.01.2014 43224

Янги йилда фақат кичкинтойлар совға кутади деб ким айтди? Ушбу сеҳрли байрамда катталар ҳам болага айланади-қолади. Албатта кўринишлари билан эмас, қалблари билан...  

Умид қиламизки,  ҳар бир юртдошимиз ўзи истаган туҳфага эга бўлди. Шоу-бизнеснинг юлдузлари-чи, қандай совғани қўлга киритди? Кутилган совғалармиди? Баридан бохабар бўлинг!

 

Мафтункор Шаҳзода Янги йилни тақдирнинг туҳфаси бўлмиш - янги меҳмон билан кутиб олганлари юракларга қувонч бағишлайди. Бу энг асосий, беқиёс  совға экани шубҳасиз! Шунингдек, байрам орзиқиб кутилган туҳфаларга ҳам бой бўлди. Айниқса, Россиянинг МузТВ телеканалидан ҳамда россиялик дўстлардан  юборилган совғалар ижодкор кўнглини тоғдек кўтарди.

 

Диёрбек Махкамов ҳам совғаларни қабул этишда чарчамади. Улардан хонанданинг кўнглига хуш келгани ён дафтар экан. “Кўпгина муҳим саналар, тадбирлар эсимда турмайди-да. Шунинг учун айнан шу совғани истагандим”, - дейди ижодкор.

 

Жаҳонгир Отажонов: “Яқинлар меҳридан каттароқ совға бор эканми? Уларнинг муҳаббатию эътиборидан завқландим”,- дея маълумот берди. Албатта шундай туҳфалар борки, уларни ҳеч нима билан  қиёслаб бўлмайди. 

 

Улуғбек Раҳматуллаевга дўстлари томонидан ороллардан бирида дам олишга чипталар совға этилди. Дўстлар даврасида  совғанинг бор шодлигини ҳис этиш қандай соз!

 

Шоҳруҳхон хонадонига бир вақтнинг ўзида беш нафар қорбобо кириб келди. Албатта ҳар биридан совға ҳам тақдим этилди. Rolex соати, атир, микрофон, iPhone  телефони...мана қандай совғалар хонандага насиб этди.

 

Манзура ҳам тақдим этилган совғалардан болаларча қувонди. Юмшоқ ўйинчоқлар, аёлларнинг севимли совғаси – кийим кечаклар хонанда арчасининг тагидан жой олди. “Дўстларимнинг меҳри – мен учун энг катта туҳфа”, - дея тан олди  ижодкор.

 

Сарвар ва Комил ҳам чиройли қадоқланган совғаларни  қабул этдилар. Қадоқни очиб қарашса, иккисига ҳам худди келишиб олгандай қўл соати тақдим этишибди.  Сарварга қўшимча чиройли камар ҳам насиб этган.

 

Нилуфар Усмоновага яқин инсони томонидан  Дубайда хордиқ олиши учун чипталар туҳфа этилди. Ижодкор оила аъзолари билан аллақачон жўнаб кетган. Шунингдек,  ширинликлар ҳамда эсдалик совғалари хонанда дилига  бир олам шодлик бағишлади.

 

Дилсўз тақдим этилган совғани очиб, не кўзлар билан қарасин ўзи истаган Galaxy телефони ял-ял товланиб турибди. Орзиқиб кутилган туҳфалар узоқ вақт давомида  инсонга кўтаринки кайфият хадя этади.

 

Жасур Умиров ҳам анчагина совғаларни қабул қилди. Аммо бу гал ўзига ўзи ҳам туҳфа беришни ихтиёр этди-да. Дунёнинг иссиқ ўлкаларида хордиқ олишни истаб, ўзига ҳамда оила аъзоларига чипталарни туҳфа этган хонандага Янги йил муборак деймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol