Ойбек ва Нигора пахта майдонида

Сана: 17.10.2014 4127

Юртимизда айни пахта йиғим-терими мавсуми давом этаётган паллада, бир қатор санъаткорларимиз меҳнаткаш пахтакорларга завқ улашиш мақсадида вилоятлар бўйлаб концерт дастури билан қатнашиб келмоқдалар.

Куни кеча Андижондан қайтган Ойбек ва Нигора ҳам бир қатор учрашувларда бўлишди. Фарғона ва Андижон вилоятларида пахтакорлар билан кўришиб, ўз куй-қўшиқлари билан уларни хушнуд этишди.

 

Андижоннинг Шаҳрихон ва Балиқчи туманларида ҳам бўлиб, пахта теримида меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга бир олам қувонч бағишлашдилар. 

Нигора:

- Бир нечта вилоятларда пахтакорларимиз билан учрашиб концертларда иштрок этдик. Лекин, бугунги Бувайда тиббиёт колледжи талабалари билан бўлиб ўтган учрашув узоқ вақт ёдимизда қоладиган бўлди. Айнан пахта даласига бориб, хашарга чиққан талабалар билан биргаликда пахта тердик, сўнгра улар билан ижодий суҳбатда бўлдик. Талабалар бу учрашув бир умр ёдимизда қолади, дейишганида, ниҳоятда ҳурсад бўлдик. 

Мухлислари билан пахта теримида қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшган Ойбек ва Нигоранинг таъссуротлари чексиз. Уларнинг кейинги ижодий сафарларига омад тилаймиз. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol