Жавлон Шодмоновдан яна бир совчилар

Сана: 03.12.2013 5005

Бугунги кунда юртимизда барча жанрларда фильмлар яратилмоқда ва уоар ўз томошабинларига эга бўлиб бормоқда. Хусусан, комедия жанри халқимиз учун энг севимли жанрлардан биридир.

Сабаби яхши кайфият улашувчи кинофильмлар осон қабул қилинади. Ўзбек халқи учун тўй доим асосий эътиборда бўлиб келган. Режиссёрлик соҳасида етарлича малакага эга бўлган Жавлон Шодмонов тўйга бағишланган навбатдаги фильмини тақдим этиш арафасида турибди. Барча ёшдаги томошабинларнинг севимли киносига айланган “Замонавий совчилар” фильмининг навбаьдаги 3-қисми суратга олинди. Режиссёрнинг бизга берган маълумотига кўра, фильм дубляж жараёни ҳам тайёр. “Замонавий совчилар” картинасининг премьераси декабрь ойи охирида ёки янги йил байрамидан сўнг ўтказилиши мўлжалланмоқда. Актёрлар жамоаси деярли ўзгармаган. Бу гал фильмда Зарина Низомутдинова ва Алишер Узоқов махсус таклифга кўра эптзодик роль ижро этишган. Бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Наргиза Абдуллаевасиз тасаввур қилиш қийин. Картинада шунингдек, Убайдулла Омон ва Муяссар Бердиқулова ҳам иштирок этган. Филь учун махсус саундтрек ҳонанда Рухшона томонидан ижро этилган. Картинанинг сценарийси Жавлон Шодмонов ва Қобил Самиговга тегишли. Продюссер Жасур Шодмонов. Умид қиламизки, “Замонавий совчилар-3” фильми аввалги картиналар каби машҳурликка эришади ва томошабинларга яхши кайфият улашади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol