Нилуфар Усмонова Turkvison-2013да муносиб иштирок этди

Сана: 22.12.2013 8441 қайноқ

Нилуфар Усмонова Turkvison-2013да муносиб иштирок этди

Хабарингиз бор, эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова кенг қамровдаги "Turkvision-2013" жонли ижродаги қўшиқлар танловида иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетган эди.

Юлдузимиз Ўзбекистон ишончини оқлаб, 24 давлат ичида 4-ўрин билан танлов финалига чиқди. Бунинг ўзи катта ютуқ эканлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Куни кеча ушбу фестивальнинг финал босқичи ўтказилди. Нилуфар Усмонова "Унутгин" таронасини ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Нилуфар Усмонова Turkvison-2013да муносиб иштирок этди

Танлов натижасига кўра 1-ўрин Озарбайжон, 2-ўрин Беларуссия, 3-ўрин Украина вакилларига насиб этди. Юртимизнинг юзини ёруғ қилган Нилуфар Усмоновани ижтимоий тармоқлар орқали барча ижодкорлар-у мухлислар қўллаб-қувватлаб, омад тиладилар. Энг асосийси, Ўзбекистонни Нилуфар Усмонова туфайли яна бир карра тан олишди.

Нилуфар Усмонова Turkvison-2013да муносиб иштирок этди

Нилуфар Усмонова лауреатлик мукофотини қўлга киритди. Бу хали илк чўққилар бўлиб, келажакда Нилуфар Усмонова бунданда юқори мукофотларни қўлга киритишида тилакдошмиз. Энг асосийси, Ўзбекистонни Нилуфар Усмонова туфайли яна бир карра тан олишди.

Нилуфар Усмонова Turkvison-2013да муносиб иштирок этди

У биз учун хақиқий ғолиб! "Turkvision-2013" танловида иштирок этиш бахти айнан Нилуфар Усмоновага насиб этганидан қалбимизда фахр туйғуси жўш уради! Ахир эстрадамизнинг ёрқин юлдузи мазкур фестивалда муносиб иштирок этиш учун узоқ муддат бор куч-ғайрат билан тайёргарлик кўрди. Ижодкорнинг финалга чиқиб, лауреат номини қозониши унинг тинимсиз меҳнатининг самарасидир. Баракалла! Бу бутун Ўзбекистон шоу-бизнеси учун ғалаба!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol