ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КИМГА ШАЙДО БЎЛИБ ҚОЛДИ?

Сана: 20.05.2014 4837

20 май куни “Ўзбегим таронаси” радиоси яна бир санъаткорга мезбонлик қилди. Ўзининг ашаддий ва садоқатли мухлисларига эга бўлган Достон Убайдуллаев янги қўшиғининг эксклюзив премьераси билан меҳмон бўлди.

“Сенга шайдоман” деб номланган янги сокин йўналишдаги тарона соат 18:20 да жаранг сочди. Қўшиқни тингловчилар юқори руҳият билан қарши олиб, таронага аъло даражада деб баҳо беришди. Ҳақиқатдан ҳам қўшиқ жуда таъсирли ва кўнгилга хуш ёқувчи наволар билан муваффақиятли чиққан. Хонанданинг айтишича, айни кунларда яхши бир шўх таронага дуч келмаётган экан. Шу сабабли ҳам унинг ижодида кўплаб маҳзун қўшиқлар сони кўпайиб боряпти.

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КИМГА ШАЙДО БЎЛИБ ҚОЛДИ?

Мазкур қўшиқ ғояси ҳам хонанда Достон Убайдуллаевнинг ўзига тегишли. Унинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқасини Иқбол Муҳаммаджонов басталаган. Аранжровкаси Алишер Ариповга тегишли.

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КИМГА ШАЙДО БЎЛИБ ҚОЛДИ?

Айтганча, Достон Убайдуллаев мазкур қўшиққа тез кунларда клип ҳозирламоқчи. Албатта, тез кунларда унинг премьерасини сайтимоз орқали биринчилар қаторида қарши оласиз.

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КИМГА ШАЙДО БЎЛИБ ҚОЛДИ?

 ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ КИМГА ШАЙДО БЎЛИБ ҚОЛДИ?

Ҳозирча эса “Сенга шайдоман” дея хониш қилган хонанданинг янги таронасини тинглаб ўзингиз унга муносиб баҳо беринг.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol