Замир "Чапак" таронасига ишланган видеоклипи тайёр

Сана: 19.05.2014 3670 қайноқ

Ёшлар орасида танилиб бораётган ёш ва умидли хонанда Замир навбатдаги ижод намунасини тақдим этмоқда. 

Яқиндагина "Чапак" номли таронасини тақдим этган Замир бугун сайтимиз орқали унга ишланган клипни ҳам тақдим этмоқда. Шўх оҳангдаги қўшиқнинг матни ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Клипда эса Элдор Қаюмовнинг ўзи ҳам иштирок этган. Аранжировкаси Ботир Алиев томонидан яратилган. 

Видеоклип Тимур Примқулов томонидан суратга олинди. Унда Замир 2 хил образда намоён бўлади. Видео деярли 1 сутка давомида суратга олинди. Декорацияларнинг барчаси эса Замир продюссери Жамшид Ғаниев томонидан тайёрланди. Қувноқ кайфият баҳш этувчи таронага ишланган клипни томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol