МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Сана: 08.05.2014 6200

Айни кунларда кўплаб тингловчи ва мухлислар томонидан катта қизиқиш ва эътибор билан ижод намуналари қабул қилинаётган ширали овоз соҳибаси Моҳим янги қўшиғи билан 8 -май куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди.

“Боболарим” деб номланган янги тарона жаранг сочишидан аввал бошловчи Дилмурод Ғуломов билан биргаликда қизғин суҳбат жараёни ўтказилди. Маълум бўлишича, хонанда 4 ёшидан буён санъатга меҳр қўйиб, қўшиқ куйлашга бўлган муҳаббати мана бугун студия эшиклари томон йўл очган экан. Тан олиб айтиш керакки, Моҳимнинг ҳар бир янги таронаси хит даражасига кўтарилмоқда.

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Янги “Боболарим” қўшиғи эса Мустақиллигимиз учун жон фидо қилган ва бугун гуллаб яшнаётган мамлакатимиз истиқлолининг нурафшон кунларини кўра олмаган ажодларимиз ҳақида. Қўшиқдаги сўзлар шу қадар таъсирчанки, ҳар қандай инсоннинг қалбини жумбушга келтириб, беихтиёр кўзларидан ёш оқишига даъват этади.

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Тарона эфир соатларида янграганидан сўнг қўнғироқлар кетма-кетлиги тин олгани йўқ. Бундан ташқари, хонанда бошловчи таклифи ва илтимосига биноан жонли ижро этганидан сўнг барча Моҳимнинг ширали овозига тасаннолар айтди.

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Тингловчилар томонидан бир овоздан қўшиқ “Кўзда ёш олиб тингланадиган даражада таъсирчан...” дея эътироф этилди. Ҳатто, кўплаб мухлислар ёш хонандадан бундай улуғ мавзуда қўшиқ кутишмаганини ва бундан ниҳоятда хурсанд эканликларини изҳор этди. 

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Эслатиб ўтамиз, “Боболарим” номли тарона матни Маҳмуд Тоир қаламига мансуб, мусиқаси эса Моҳимнинг ўзига тегишли. Аранжировкани Дониёр Агзамов амалга оширган.

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Моҳимнинг маълум қилишича, айни кунларда “Севаман” деб номланган янги қўшиғига клип суратга олинган. Тез кунларда эса сайтимиз орқали премьера қилинади. Шунингдек, янги тарона ҳам. 

МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

 МОҲИМ ИЛК БОР ЖОНЛИ СУҲБАТ ВА ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРАДА

Ҳозирча, мазкур янги таронадан баҳраманд бўлинг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol