Жаҳонгир "Сарвиноз" ишқида бедаво дардга чалинди

Сана: 28.04.2014 3568

Ёш ва умидли хонанда Жаҳонгир бир неча кун аввал "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимиз орқали илк бор тақдим этган "Сарвиноз" номли таронасига ишланган видеоклип тайёр ҳолга келди. 

Соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган Жаҳонгир тонг саҳарда югуришга чиққан вақтида Сарвиноз исмли гўзал қини кўрди-ю, ана шундан сўнг ҳаётида кутилмаган саҳифа очилди. "Бир кўришдаги муҳаббат" дея аталмиш ушбу туйғу сабаб Жаҳонгир ҳаётда учрамайдиган, бироқ хавфли бўлган "дард"га чалинди. 

Севги-муҳаббатни акс эттирувчи суратлардаги юракчалар тасвиридаги ўқ нақд унинг юрагини "тешиб ўтди". Харчанд ушбу ўқни олишга ҳаракат қилинмасин, бироқ муҳаббат ўқидан қутулишнинг иложи топилмади. Видеоклип айнан ушбу воқеаларга асосланади. Клип ечими бор албатта. Жаҳонгир муҳаббат ўқидан қай тарзда ҳалос бўлганлигини видеони охиригача томоша қилсангиз, билиб оласиз. 

Маълумот ўрнида, видеоклип Сарвар Каримов томонидан суратга олинган. Албатта, бироз фантастик руҳда тайёрланган видео сизга яхши кайфият баҳш этишига ишонамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol