Машҳур анимацион қаҳрамонлар муаллифи ким?

Сана: 25.04.2014 8888

Шаҳзода ижросида "Чикко" қўшиғи янграши биланоқ барчанинг кўз олдида жажжи ва ширингина болакайнинг анимацион қиёфаси гавдаланади. Ушбу қаҳрамонни ким чизгани ҳақида шу вақтгача бирорта ОАВ маълум қилмаган. 

Бугун сайтимиз орқали бугунги кунда кўплаб дўконларнинг ва турли маҳсулотларнинг махсус белгисига айланган ана шу жажжи қаҳрамон муаллифи билан таништиришни лозим топдик. Демак, катта-ю кичикнинг севимли персонажи - Чикко муаллифи мультипликатор ва режиссёр Жавлон Турдихўжаевдир. 

Жавлон Турдихўжаев бир неча йиллардан буён анимацион қаҳрамонлар суратларини чизиш, қолаверса, комикслар яратиш билан ҳам шуғулланади. 

У Шаҳзоданинг "Юрак" номли таронасига ишланган анимацион клип учун мультипликацион суратларни ҳам чизган. Албатта клип ва қаҳрамон қиёфасининг ғояси Шаҳзода томонидан билдирилган бўлса, Жавлон Турдихўжаев бу ғояни қоғозга туширган. 

Хабарингиз бор, айни вақтда "ПОПКОРН" журнали ҳам ҳар ой чоп этилиб, унда комикслар учун алоҳида саҳифа ажратилган. Бу саҳифани эса Жавлон Турдихўжаевчизган комикслар тўлдириб туради. 

Ундан аввал, Жавлон Турдихўжаев "Ўзбекфильм" киностудияси томонидан тайёрланган "Туронботир" мультфильми учун ҳам суратларни тайёрлаб берган. "Оқ бўталоқ" номли мультфильмда эса ўзи нафақат суратлар муаллифи, балки режиссёр сифатида ҳам иштирок этган. 

Бундан ташқари, бир неча йиллар аввал яратилган Райхон ижросидаги "Сени дея" клипи учун ҳам мультипликацион суратлар яратган. 

Шу кунларда Райхоннинг янги "Асалим мани" номли таронасига ишланган видеоклипига ҳам суратлар тайёрламоқда. 

Жавлон Турдихўжаев биз билан суҳбат жараёнида келажакда ижод борасида ҳали режалари бисёр эканлигини маълум қилди. Унинг келажакдаги ҳар бир мақсади омадли тарзда амалга ошишига биз ҳам тилакдошмиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol