МАНЗУРАДАН ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРА

Сана: 21.04.2014 4359 қайноқ

Мафтункор хонанда Манзуранинг “Асра бахтимизни” номли янги таронаси 21-апрель куни 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. 

Қўшиқнинг ғоя ва мусиқа муаллифи хонанданинг ўзи. Таронага  Роберт Мирзоян мусиқий сайқал берган. “Асра бахтимизни” қўшиғининг матни Гавҳар Шариповага тегишли. Тингловчилар ҳукмига ҳавола этилган мазкур қўшиқ барчага ёқди. Мухлислар юборган СМС ва қўнғироқларида бир овоздан қўшиққа “Зўр” дея таъриф беришди.

Тарона ҳақиқатдан ҳам аъло даражада чиққан. Айни севги ва муҳаббат фасли бўлмиш баҳорнинг илиқ кунларида севишганлар учун қадрли қўшиқ бўлиб қолиши шубҳасиз. Манзуранинг ижро маҳоратини ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозим.

Дарвоқе, хонанда ижодида айни кунларда янгиликлар бисёр, булар ҳақида эса тез кунларда хабар қиламиз.

Сайтимизда “Асра бахтимизни” номли таронаси ва хонанданинг Бали оролида суратга тушган фотолари жамланган видеоклип ҳам тақдим этилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol