Янги бўлажак юлдуз: Бибинур

Сана: 15.04.2014 10558

Ёшлик давридан санъат соҳаси ичида вояга етган ва айнан қўшиқ куйлашга меҳри баланд Бибинур ўзининг илк ижодий маҳсулини тайёр ҳолга келтирди.. Сайтимиз орқали бугун нафақат қўшиқни, балки унга ишланган видеоклипни ҳам премьера сифатида тақдим этмоқдамиз.

Tаронанинг матн ва мусиқа муаллифлари истеъдодли ижодкорлар Сарвар ва Комил ҳисобланади. Айнан ушбу дуэт ғояси асосида яралган қўшиққа Акром Шоҳназаров видеоклип суратга олди.

Қўшиқ мавзусига монанд видеоклип воқеали сюжетга эга. Илк ижод намунасини тақдим этаётган Бибинур катта ҳаяжон ва қўрқув билан премьера сифатида тақдим этилаётган янги қўшиқ ва видеоклип томошабинлар томонидан қандай қабул қилиб олинар экан дея хавотирда. Шу сабаб видеоклипни томоша қилгач, фикрларингизни ҳам бемалол ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Бибинурнинг катта санъатга қадам қўйиш пиллапояси ҳақида ҳам маълумот беришни лозим деб топдик. Ёшлигида рақс ва вокал билан мукаммал равишда шуғулланган Бибинур айни вақтда В.П.Успенский номидаги лицейда таҳсил олади. Келажакда эса мусиқий билимини янада оширишни мақсад қилган.

 

Ижод борасида эса Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилишда давом этади ва шу вақтгача яна 2 та тарона устида иш бошланган экан. Келгусидаги режалар муваффақиятли амалга ошишига биз ҳам тилакдошмиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol