Лоладан баҳор туҳфаси

Сана: 31.03.2014 8210

Эстрадамизнинг латофатли вакиласи, нозик дид соҳибаси Лола концерт дастуридан сўнг бироз ҳордиқ чиқаргач, яна ижодга шўнғиб кетди. 

Концерт дастурига ташриф буюришга муяссар бўлган бўлсангиз, концертда бир қатор янгидан янги тароналар янграганидан хабардорсиз. Яқин кунларда илк бора ана шу концертда жаранг сочган “Жоним айт” номли қўшиғи расмий равишда “Ўзбегим Таронаси” радиосида ва сайтимизда премьера қилинади.


Жавобсиз муҳаббатни тараннум этган қўшиқ матн ва мусиқа муаллифи Нигина Набиевага тегишли. Аранжировкаси эса Жасур Абдураҳмонов томонидан тайёрланган. Унда миллий чолғу асбоблари наволарини ҳам тинглашингиз мумкин. Эртадан бошлаб эса мазкур таронага видеоклип суратга олиш ишлари ҳам бошланади. Клип машҳур клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан суратга олинади. Видеоклип комедик сюжетга эга бўлиб, тайёр ҳолатга келганида, албатта, биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эга бўласиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol