Ёш ижодкорларнинг илк таронаси премьераси ўтказилди

Сана: 29.03.2014 4662

Куни кеча “Ўзбегим Таронаси” радиосида янги ижодкорларнинг илк таронаси премьераси ўтказилди. “Коинот” дея ном олган гуруҳ вакиллари бир неча йиллар аввал хит даражасига кўтарилган “Ёмғир” қўшиғини қайта куйлашди ва тингловчилар эътиборига ҳавола этдилар. 

Мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Клип режиссёри эса Рустам Мелиев. Видеоклип кутилмаган ва таъсирчан сюжетга эга бўлиб, яқин кунларда сайтимиз орқали премьера қилинади.

Ёш ижодкорлар келгусида янгидан-янги тароналар яратиш борасида кўплаб режалар тайёрлаб қўйганликларини маълум қилдилар. Уларнинг айтишича, қўшиқ ёзиш жараёнида аввало ижод маҳсулининг матнига алоҳида эътибор қаратадилар. Сабаби инсон қалбига етиб борадиган даражада матн тайёрланса, уни нотага жойлаш ҳам шунчалар осон даражада кечади. Янги ижодни омадли қўшиқ билан бошлаган гуруҳ вакилларига кейинги ижод намуналари ҳам омадли тарзда яратилишини тилаб қоламиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol