“Яна бошланди” фильмининг ижодкорлари Ўзбегим таронаси радиосида меҳмонда

Сана: 26.09.2014 7764 қайноқ

Комедик фильмлари билан танилган кинорежиссёр Жавлон Шодмоновдан янги фильм премьераси. “Яна бошланди” жумласи интернет тармоқлари фойдаланувчиларига яхши таниш бўлиб улгурди. 

Катта қизиқишлар уйғотган янги фильмнинг номи турли фикр ва мулоҳазаларга сабаб бўлди. Фильм ижодкорларининг мақсади ҳам айнан шу эди. 

Аввал хабар берганимиздек, 27 сентябрь куни Алишер Навоий киносаройида  “Яна бошланди” кинофильмининг премьера намойиши бўлиб ўтади. Айни дамда бош ролларни комик актёрлар  Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Шукурулло Исроиловлар ижро этгани ҳам қизиқишларни тобора орттирмоқда.  

 

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида мазкур фильм режиссёри Жавлон Шодмонов ҳамда актёр Шукрулло Исроилов меҳмон бўлишди. Ижодий қизғин суҳбатни Раъно Алмиова олиб борди. Тингловчилар томонидан турли саволларга жавоб берган ижодкорлар фильм суратга олиш жараёнидаги қизиқарли вазиятларни ёдга олишди.

 

Жавлон Шодмонов: 

- Шукурилло ака тўп оширадиган саҳнасини суръатга олишишимиз керак эди. Сценарий бўйича тўп қаҳрамон турмуш ўртоғининг бошига бориб тегиши лозим, бироқ, тепишнинг кучидан тўп анча наридаги деразага бориб тегиб, чил-чил синдирди. Ижодий гуруҳимиз нафақат ойна синиқларини териш, балки янги дераза ўрнатиш билан банд бўлиб, сўнг саҳнани қайтатадан суратга олдик.

Сценарийни Жавлон Шодмонов, Қобил Самигов ҳамда Жасур Шодмонов биргаликда ёздилар. "Яна бошланди" фильмидаги мусиқалар Дониёр Агзамов томонидан яратилган. Янги фильмни томоша қилиш учун жуда оз фурсатлар қолди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol