Умид бағишловчи янги ўзбекфильм.

Сана: 30.12.2013 5913


Машхур хонанда аёлнинг якка-ю ягона қизи оғир хасталикка дучор бўлади, турмуш ўртоғи оиласидан воз кечади. Устига устак ҳаётида бахтсиз ҳодиса рўй беради....

Тақдирнинг шунча синовига  рўбарў келган аёл муаммолар гирдобидан чиқа оладими?  Кетма - кет ёғилган бахтсизликларни енга олиш учун ўзида куч топармикан?  Шу каби саволларга жавобларни  ўз ичига олган “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси бўйича “Ўзбекфильм”  киностудиясида суратга олинган “Зиёда” фильмининг премьерасини   келаётган йилнинг Февраль ойида томоша қилишингиз мумкин. Режиссёр Жавоҳир Қосимов, ёрдамчи режиссёр Баҳриддин Айназаров томонидан тасвирга туширилган  мазкур картинанинг монтаж ишлари якунланиб, овозлаштириш жараёни бошланди.  Бош ролларни Дилноза Кубаева, Хусан Жўраев, Сайёра Юнусова, Мубина Назирбоевалар ижро этган. Инсоннинг ҳаёт имтиҳони  қошида қалбини қамраган  туйғулардан, юракнинг ожизлиги-ю куч-қудратга эга эканидан сўзловчи фильм томошабинларда ижобий таассурот қолдиради деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol